Очиқ иқтисодиётда давлат қарзи динамикаси ва бюджет қолдиғини даврий қисқартириш

Authors

Keywords:

Бюджет, тақчиллик, ташқи қарз, инвестициялар, иқтисодий ўсиш

Abstract

Ушбу мақолада ташқи қарзнинг мохияти, очиқ ва ёпиқ иқтисодий шароитда давлат қарзи, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бошқариш ҳусусиятлари кўриб чиқилган. Тайёрланган мақолада Ўзбекистон Республикасининг ташқи қарзинг бугунги холатига муаллифлар бахоси берилган. Илмий ишда энг аввало Худудий иқтисодиёт асослари ва бу борадаги ахборот манбаалари тадқиқ этилган. Тадқиқот натижаларидан Худудий тузилмаларга улар ривожланишининг тармоқ параметрларини ҳисобга олган ҳолда баҳо беришда, шунингдек, ҳудудларда инвестицияларни мутаносиб тақсимлаш жараёнида фойдаланиш мумкин. Шу билан бирга мақоланинг таркибида ҳудудий ҳисоблар тизимининг асосий кўрсаткичларидан бири ҳисобланган ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯХМ)ни ҳисоблашнинг услубий ёндашувларини такомиллаштириш ва унинг иқтисодий ўсишга таъсирини тадқиқ этиш масалаларига бағишланган. Бутун дунёда содир бўлаётган ўзгаришлар натижасида очиқ иқтисодий сиёсатни тарғиб қилаётган, ривожланаётган давлатларнинг ташқи қарз сиёсатини тўғри бошқариш муҳим аҳамиятга эга. Мамлакатларнинг катта хажмдаги қарзи фискал барқарорлик ва давлат мажбуриятларининг тўпланишини ҳамда молия бозорлари ва реал иқтисодий кўрсаткичларга таъсири ҳақидаги мунозараларни яна бир бор кучайтирди. Давлат ташқи қарзи қолдиғи ҳам иккинчи чоракка нисбатан 939,8 млн долларга кўпайиб, 22,7 млрд долларни (ЯИМга нисбатан 34,4 фоиз) ташкил этган. Шундан ҳукумат номидан жалб қилинган ташқи қарз қолдиғи - 16,3 млрд доллар, давлат кафолати остида жалб қилинган ташқи қарз қолдиғи - 6,4 млрд долларга тенг. Таъкидлаш жоизки, ташқи қарзнинг ўсиши асосан ҳукумат номидан жалб қилинган ташқи қарз қолдиғидаги ўсиш ҳисобига юз берган, учинчи чорак якунига давлат кафолати остида жалб қилинган ташқи қарз қолдиғи деярли ўзгармаган. Мақоламизда шуни кўришимиз мумкинки, давлат қарзи ялпи талабни рағбатлантириши ва қисқа муддатда ижобий ўсишга таъсир қилиши мумкинлиги таъкидланган. Лекин, давлат қарзи хусусий инвестицияларни сиқиб чиқаради ва узоқ муддатда иқтисодий кўрсаткичларни ёмонлаштиради –деган тўхтамга келинган. Жахон мамлакатларининг хеч бири ташқи иқтисодий алоқалардан узилмаган. Айнан шунинг учун тўлиқ макроиқтисодий модел ўзида ҳам ички, хам ташқи бозорларда амалга оширилаётган операцияларни ўзида мужассам этиши лозим.

References

Финансы, денежное обращение и кредит. Учебник. Под.ред. проф В.К.Сенчагова, проф Архипова А.И. М.: «Проспект» 2001. 419 стр.

Муллажонов Ф. ва бошқалар. Ўзбекистон Республикаси банк тизими. –Т.: Ўзбекистон. 2001. 69 Б.

Elmendorf D. and N.G. Mankiw . 1999. “Government Debt”-J.B. Taylor and M.Woodford (eds.). Handbook of Macroeconomics. Vol.1C . Amsterdam, The Netherlands: North – Holland

Aghion, P. and E. Kharroubi . 2007 . “Cyclical Macro Policy and Industry Growth: The Effect of Countercyc lical Fiscal Policy . ” Working Paper . Cambridge , MA: Harvard University

Woo J. 2009. “Why Do More Polarized Countries Run More Procyclical Fiscal Policy?” Review of Economics and Statistics 91(4) : 850 – 70

Burnside C. and D. Dollar. 2000.“Aid, Policies, and Growth” American Economic Review 90(4) : 847 – 68

Hemming R., M. Kell, and A. Schimmelpfennig. 2003. “Fiscal Vulnerability and Financial Crises in Emerging Market Economies .” IMF Occasional Paper 218 . Washington, DC: International Monetary Fund

Levine R. 2005.“Finance and Growth: Theory and Evidence.” In Philippe Aghion and Steven Durlauf (eds), Handbook of Economic Growth, Volume 1 . New York, NY : Elsevier.

Alfaro L., A. Chanda, S. Kalemli - Ozcan, and S. Sayek . 2004. “ FDI and Economic Growth: The Role of Local Financial Markets . ” Journal of International Economics 64(1): 89 – 112.

Borenszt E., J. De Gregorio, and J. W. Lee. 1998. “How Does Foreign Direct Investment Affect Economic Growth?” Journal of International Economics 45(1) : 115 – 35.

Bonfiglioli, A. 2008. “Financial Integration, Productivity and Capital Accumulation.”Journal of International Economics 76(2): 337 – 55

Kose, M. A., E. S. Prasad, and M. E. Terrones. 2009. “Does Openness to International Financial F lows Raise Productivity Growth?” Journal of International Money and Finance 28(4): 554 – 80

Calderon, C. and R. Fuentes. 201 2 . Removing the Constraint for Growth: Some Guidelines.” Journal of Policy Modeling 34(6): 948 – 70

Borenszt E., J. De Gregorio, and J. W. Lee . 1998. “How Does Foreign Direct Investment Affect Economic Growth?” Journal of International Economics 45(1) : 115 – 35.

Downloads

Published

2022-07-24

How to Cite

Чориев, Ф. Э., Хайитов, С. Б. ў., & Якубов, И. О. (2022). Очиқ иқтисодиётда давлат қарзи динамикаси ва бюджет қолдиғини даврий қисқартириш. Science and Education, 3(7), 359-369. Retrieved from https://openscience.uz/index.php/sciedu/article/view/4091

Issue

Section

Economic Sciences