Тақинчоқларнинг яратилиши ва турлари

Authors

  • Озода Эргаш кизи Давронова

Keywords:

сир-асрорлар, анъанавий, тақводор, Кулоб, Муминобод, Қора Қизиқ ва Тенгизбой, орнамент, бадиий-безак

Abstract

Ер юзида заргарлик санъатининг вужудга келиши ва ривожланиши бир неча минг йиллик тарихга эга. Сўнгги йилларда Ўзбекистон худудида олиб борилган археологик қазишмалар натижасида топилган бронза даврига оид археологик ёдгорликлари орасида қадимги аждодларимизнинг тақинчоқларига оид қатор ашёвий далиллар ҳам бор. Жумладан, Ўзбекистоннинг жанубидаги Бақтрия, Сополлитепа, Жарқўрғон манзилгоҳларидаги сағаналардан топилган тақинчоқлар наъмуналари рангбаранг бўлиб, уларнинг асосий қисмини бош, пешона, қулоқ тақинчоқлари, тўғноғичлар, тугмалар, билакузуклар ташкил этади. Мазкур ашёлар ушбу ҳудудда яшаган аҳоли қадимдан бой моддий маданият соҳиби бўлганлигидан далолат беради.

Downloads

Published

2025-06-22

How to Cite

Озода Эргаш кизи Давронова. (2025). Тақинчоқларнинг яратилиши ва турлари . Science and Education, 6(6), 781–785. Retrieved from https://openscience.uz/index.php/sciedu/article/view/7883

Issue

Section

Pedagogical Sciences