Қурилишида базальт асосли инновацион материалларни жорий этишнинг афзалликлари
Keywords:
модернизация қилиш, маҳаллий минерал, базальтлар, фибра базальт, базальт геотўри, иссиққа чидамлиликAbstract
Аннатация: Ўзбекистон базальт конларига бой мамлакат эканлиги ва бу материални четдан келадиган қимматбаҳо полимер ва металл арматураларга нисбатан анча устундир. Базальт материалларини жорий этиш бу мамлакатимиз иқлим шароитида йўлларнинг чидамлигини оширувчи заруриятдир. Базальт геотўрлари йўл ўтказгичлар ва кўприклар қурилишида пўлат ўрнини босувчи материал сифатида қўлланилганда, Ўзбекистоннинг кескин континентал иқлимида, яъни жазирама иссиқ ва қахратон совуқ кунларида материалнинг барқарорлиги, механик мустаҳкамлиги жиҳатидан чўзилиш ва сиқилишга чидамлилиги, кимёвий коррозияга чидамли эканлиги бу материални хар жиҳатдан ишлатиш қулайлигидан далолатдир. Мазкур мақолада базальтдан тайёрланадиган материалларининг замонавий йўл инфратузилмасидаги ахамияти ҳамда иқтисодий самарадорлиги тўғрисида сўз юритилган.Downloads
Published
2026-06-24
How to Cite
Дилрабо Пардаевна Қосимова. (2026). Қурилишида базальт асосли инновацион материалларни жорий этишнинг афзалликлари . Science and Education, 7(6), 31–36. Retrieved from https://openscience.uz/index.php/sciedu/article/view/8950
Issue
Section
Technical Sciences
